«Huawei» компанияси Ўзбекистондаги «ақлли шаҳар» лойиҳасида иштирок этмоқчи
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ хорижий компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Умаровнинг Kun.uz'га хабар қилишича, Ўзбекистон делегациясининг ушбу компаниянинг Шэнчжэн шаҳри (Хитой)даги штаб квартирасига ташрифи доирасида имзоланган меморандум келгусида «Huawei» компанияси билан ҳамкорлик муносабатларини яхшилашга ёрдам беради.
«Айни пайтда компания Ўзбекистонда амалга оширилиши кутилаётган «ақлли шаҳар» лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирди. Қолаверса, Хитойда жорий этилган «ақлли шаҳар» дастурида ҳам «Huawei» компаниясининг иштироки мавжуд, улар бизни мазкур тизим билан яқиндан таништириб ўтди. Истиқболда Ўзбекистондаги «ақлли шаҳар» лойиҳасида нафақат хитойликлар, балки Жанубий Корея, Исроил ва Германия вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин», дейди вазирнинг биринчи ўринбосари.
Шунингдек, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги, хусусан, «Huawei» компанияси кўмагида Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида юқори технологик марказ ва лабораториялар очишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 19.12.2024
Huawei компанияси Дубайдаги тақдимотида янги букланадиган смартфон ва бошқа флагман қурилмаларини тақдим этди
10:55 / 18.12.2024
Малайзия билан "ақлли" шаҳар технологияси бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
21:12 / 10.09.2024