Жаҳон | 21:57 / 17.05.2018
8484
1 дақиқада ўқилади

Каталониянинг янги раҳбари Испания қиролига қасамёд келтиришдан бош тортди

Фото: Getty Images

Каталониянинг янги раҳбари Ким Торра 17 май куни ўз лавозимини бажаришга киришди. У қасамёд келтириш вақтида ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажаришга ва “Каталония халқига” содиқ бўлишга ваъда берган. Бироқ Торра Испания қиролини эътиборсиз қолдирган, деб хабар бермоқда La Vanguardia.

“Торра қасамёд келтириш вақтида Испания қироли Филиппе VI ва испан конституциясини эслаб ўтмади”, деб айтилган хабарда.

Таъкидланишича, сиёсатчининг пиджаки ёқасида Каталония мустақиллигини қўллаб-қувватловчи, ҳибсга олинган фаоллар ва сиёсатчилар билан бирдамлик рамзи сифатида сариқ тасма тўғналган бўлган. Таъкидланишича, маросимда Испания ҳукумати аъзолари бўлмаган.

Торра 14 май куни Каталониянинг 131-раҳбари этиб сайланди. У Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемоннинг яқин дўсти ҳисобланади. Торра сайлов олдидан Пучдемонни Каталониянинг “қонуний раҳбари” деб атаб, сайланадиган бўлса Каталония мустақиллиги учун курашни давом эттиришга ваъда берганди.

Мавзуга оид