Light | 01:35 / 17.05.2018
39067
13 дақиқада ўқилади

Кучли характер, молиявий империя, сиёсий ирода: Дональд Трамп ҳаётига назар

Фото: AP

Дональд Жон Трамп – америкалик тадбиркор, миллиардер,қурилиш бўйича магнат, меҳмонхона ва казинолар йирик тармоғи эгаси. Бизнес ва шахсий ривожланиш бўйича кўплаб китоблар муаллифи. Республикачилар  партияси аъзоси. 2016 йилнинг 8 ноябрь куни Трамп АҚШнинг 45-президенти этиб сайланди.

Унинг болалиги

1930 йилда шотландиялик 18 ёшли қиз Мэри Мак Лауд Нью-Йоркка таътилга келади. У ерда тақдир қизни немис иммигрантларининг ўғли, ёш бўлишига қарамай, шахсий қурилиш компаниясига эга 25 ёшли Фред Трамп билан учраштирди. 1936 йилда жуфтлик никоҳдан ўтди; улар обрўга эга Куинс туманидан коттеж харид қилишди.

Фото: Facebook/DonaldTrump

Оила бошлиғи қурилиш бизнеси билан шуғулланишда давом этди, Мэри эса ўзини оналикка бахш этди. Дональд Трамп оилада тўртинчи фарзанд эди. Бироқ отасидан қаттиқлик ва қатъиятни мерос қилган болакай кичик ука ролига кўнишни ўзига эп кўрмади. Дональднинг оғир характерига ота-онаси, ўқитувчилар ҳам чидай олишмади. 13 ёшли болага Нью-Йорк ҳарбий академиясига бориши айтилди.

Фото: Facebook/DonaldTrump

Кадетлик вақтида Трамп ўзини яхши интизомли ўқувчи сифатида намоён этди. У яхши баҳолар, ижтимоий мослашувчанлик бўйича юқори кўникма ва спортда ютуқлари билан мақтана оларди. Ота-она тезда ақлини йиғиб олган ўғилларидан хурсанд эдилар. Уни ҳатто бошқа фарзандларга ҳам ўрнак сифатида кўрсата бошлашди.

Карьерасининг бошланиши. Муваффақият сари илк қадамлар

1964 йилда Трамп ҳарбий академияни аъло натижа билан тугатиб, Фордем университетига ўқишга кирди. У ерда 4 семестр ўқигач, Пенсильвания университетидаги Уортон бизнес мактабига ўтиб кетди. 1968 йилда у иқтисодий фанлар бакалаври даражасига эга бўлди, ундан кейин отаси Трампни оила бизнесига қабул қилди. Дональд кўчмас мулкка жиддий қизиқди, келажакда Трампларнинг қурилиш империяси меросхўри бўлиш ва отасининг бойлигини бир неча баробар оширишга умид қилди. Ёш Дональд Трамп оилавий бизнесда ишга киришиб кетди.

Фото: Facebook/DonaldTrump

Дональдга ишониб топширилган илк лойиҳа Огайо штатида 1200 хонадонга эга “ўрта қатламга” мўлжалланган Swifton Village улкан турар-жой коплекси эди. Кичик Трамп раҳбарлигида компания лойиҳани бир йил давомида қурилишга 6 миллион АҚШ доллари сарфлаб, апартамент савдосидан 12 миллион даромад билан якунлашга муваффақ бўлди. Swifton Village турар-жой квартали - Дональд Трампнинг илк лойиҳасидир.

Фото: Facebook/DonaldTrump

Икки баравар даромад – карьеранинг аъло даражали ибтидоси. Бироқ Трамп эришилган натижада тўхтаб қолишни истамасди. Огайодаги хонадонлар қурилиши давлат томонидан молиялаштирилган эди. Бироқ Дональд жиддийроқ лойиҳаларда молиявий кўмак учун нодавлат ташкилотларга мурожаат этиш кераклигини тушунарди: банкирлар, топ-менежерлар, нефть магнатлари. 1971 йилда Дональд Нью-Йоркнинг юраги – Манхэттен оролида апартамент ижарага олди. Бу ерда унинг танишлари доираси катта таъсир кучига эга инсонлар билан бойиди.

Империянинг вужудга келиши

1974 йилда Трамп янги алоқалар ёрдамида ярим бузилган ҳолатдаги Commodore меҳмонхонасини тиклаш бўйича тендерни ютиб олди. Меҳмонхона атрофидаги кўплаб бинолар инқироз чегарасида бўлган шаҳарнинг ўзи каби ачинарли аҳволда ва молиявий ёрдамга муҳтож бўлгани учун Дональд мериядан 40 йиллик солиқ имтиёзларини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, Нью-Йоркнинг йирик банклари унга умумий қиймати 70 миллион АҚШ доллари бўлган ипотеки кредитини ажратишди. Трампдан талаб этиладиган ягона шарт – туманни тартибга келтириш эди. Дональднинг фирмаси ишга киришиб кетди. Олти йил ўтгач, Манхэттен аҳолиси аввалги зерикарли сариқ бино ўрнида атрофи янги, яшаш учун қулай кварталлар билан ўралган ойна ва пўлатдан ишланган 25 қаватли монолитни кўришга эришдилар.Анча вақт ўтгач, 1996 йилнинг октябрь ойида меҳмонхонанинг ярмига эгалик ҳуқуқини йирик меҳмонхона тармоғи Hyatt сотиб олди. Натижада Трампнинг бойлиги 142 миллион АҚШ долларига ортди. Трамп Манхэттен кўринишини батамом ўзгартириб юборди.

Фото: Facebook/DonaldTrump

1979 йилда Дональд 5-авенюдаги Tiffany&Co заргарлик дўкони қаршисидаги ер участкасига эътиборини қаратди. Бизнесмендан айнан нима уни шу ерни сотиб олишга мажбур қилгани тўғрисида сўрашганида, у шундай жавоб берди: “Тиффани дўконлари атрофида Нью-Йоркнинг энг бадавлат одамлари “айланади”. 1983 йилда бу ер участкасида 58-қаватли осмонўпар бино Trump Tower қад ростлади. Ўз бўйи билан барча шаҳар биноларини ортда қолдирди. Уй ўша заҳоти элита турар-жойи машҳурлигига эга бўлди: апартамент деразалари Марказий боғга қараган, пастда бир неча бутик дўкон ва ресторанлар жойлашган. Пол пуштиранг мармар билан қопланган, кираверишда эса уч метрли фаввора.

Фото: Facebook/DonaldTrump

1977 йилда Нью-Жерси азарт ўйинларни қонунийлаштиргач, Трамп унинг олдида мазали бўлак турганини тушунди ва уни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилди. 1980 йилда Атлантик-Ситидаги ерни қўлга киритди ва акаси Робертга ўйин бизнесига лицензия олишни топширди.1982 йилда қиймати 250 миллиоан АҚШ долларига тенг, улкан меҳмонхона-кўнгилочар комплекс Trump Plaza Hotel & Casino нинг очилиши бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

1986 йилда Дональд Хилтон тармоғи шаҳар меҳмонхонасини сотиб олди ва унинг ўрнида 320 миллион АҚШ доллари қийматига тенг “Трамп Қасри” (Trump’s Castle)ни барпо этди. Параллель равишда дунёдаги энг йирик меҳмонхона-казино «Тож-Маҳал»нинг қурилишини бошлаб юборди. У 1990 йилда ўз эшикларини ташрифчиларга очди.

Молиявий инқироз бўсағасида

90-йиллар бошига келиб, Трампнинг бойлиги 1 миллиард АҚШ доллари қийматида баҳоланган. Меҳмонхона, казино ва “люкс” классдаги турар-жой осмонўпар бинолардан ташқари, Трамп ҳисобида Trump Shuttle Airline авиакомпанияси, New Jersey Generals футбол жамоаси ва Дональднинг ўзи ҳам ҳисобини йўқотган кўплаб кичик корхоналар. Катта ҳажмли бизнеси устидан назоратни қадам-бақадам йўқота бошлади. Трамп холдинги назоратдан бутунлай чиқиб кетди.

Фото: Getty Images/ Joe McNally

Янги лойиҳалар қарз маблағлари эвазига молиялаштирилди, бу эса хатарли эди. Йирик банк ва инвестицион компаниялар Трампнинг кредиторларига айланишди: Citicorp, Merrill Lynch, Chase Manhattan. Бизнесменнинг қарзлари орта бошлади, кўчмас мулк соҳасидаги инқироз банкротликни янада кучайтирди. 90-йиллар бошида кредиторлардан қарзлар 9,8 миллиард АҚШ долларига етди. Ундан 900 миллион долларни Трамп ўз чўнтагидан тўлашига тўғри келди. Инқироз бўсағасидаги бизнесмен Trump Tower осмонўпар биносини қарзга тикишга мажбур бўлди. Матбуот оловга ёғ қуйиб, Трампнинг ҳар бир қадамини муҳокама қилар эди.

Фото: EPA

Трампнинг туғма қатъияти сабабли Дональд қарз ботқоғидан чиқишга муваффақ бўлди. Ўйин бизнесидан келадиган даромад қарзнинг катта қисмини ёпди. 1997 йилга келиб, магнат барча қарзларини ёпиб, янги лойиҳалар устида ишлашни бошлади. 2001 йилда Трампнинг компанияси Daewoo корхонаси билан ҳамкорликда 72-қаватли Trump World Tower биноси қурилишини якунлади. 262 метрли ўсмонўпар бино БМТнинг Манхеттендаги қароргоҳи рўпарасида қад кўтарди. 2008 йилдаги молиявий инқироз Трампнинг қурилиш империяси учун янги кутилмаган ҳолат бўлди. Савдолар тушиб кетгани сабаб у 40 миллионли кредитни ўз вақтида тўлай олмади. Миллиардер қарзни ўз маблағи ҳисобидан ёпиш имконига эга бўлса-да, у банкротлик ҳақида эълон қилди ва инқироз форс-мажор ҳолати эканини айтди. 2009 йилнинг 17 февралида Трамп шахсий компаниясининг Директорлар кенгашидан кетишини маълум қилди.

Трампнинг  телевидениедаги карьераси

2002 йилда Трамп прайм-таймда “Номзод” деб номланган реалити шоуни ишга туширди. Иштирокчилар Трамп компаниясининг менежерига айланиш учун ўзаро кураш олиб боришлари талаб этиларди. Омадсиз иштирокчиларни бизнесменнинг таниқли гапи: “Сиз ҳайдалдингиз!” кутиб турарди (ҳатто 2004 йилда у «You are fired!» савдо маркасини рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза берган). Биринчи фаслнинг ҳар бир чиқиши учун у 50 минг долларга яқин пул олган, бироқ иккинчи фасл бошлангач, ҳар бир қисмнинг нархи 3 миллион долларга ошди. Шундай қилиб, Трамп телевидениенинг энг кўп ҳақ оладиган бошловчисига айланди. Ҳар пайшанба куни NBC эфирида афсонавий “Сиз ҳайдалдингиз!” жарангларди.

Фото: Getty Images/ Joe McNally

2006 йилда Трамп NBC билан ҳамкорликда Miss Universe Organization компаниясини сотиб олди. У “Борлиқ гўзали” ва “Америка гўзали” каби гўзаллик танловларини ўтказиш билан шуғулланар эди.

Шунингдек, қурилиш магнати бир неча кинофильм ва сериалларда суратга тушди: масалан, «Уйда ёлғиз 2: Нью-Йоркда йўқолган»да у кичик  Макол Калкинга йўлакдан ўтишни тушунтирган.

Фото: "Уйда ёлғиз-2" фильмидан

2007 йилда Голливуднинг “Машҳурлик хиёбони”да Трампнинг шахсий юлдузи пайдо бўлди. У бизнесменга “Номзод” реалити-шоусини яратганлиги учун топширилди. Трампнинг юлдузига бир неча марта “кўз олайтиришган”.

Ўша йилнинг октябрь ойида Дональд Ларри Кингнинг студиясига таклиф этилди. У ерда кичик Жорж Буш ва Анжелина Жолининг ташқи кўриниши тўғрисида кескин фикр билдирди. Кўпчилик унинг бошқа сўзларини эслаб қолишди: ўшанда Трамп Рудольф Жулиани ва Хиллари Клинтон кейинги сайловда ўз номзодларини қўйишса, шубҳасиз уларни қўллашини айтган. 2013 йилда Трамп яна ушбу бошловчининг меҳмони бўлганида унга ушбу нутқни эслатишган.

Сиёсий нутқ. Энг  кўп таъсир кучига эга республикачи

80-йиллардаёқ Трампни президентликка номзод сифатида кўришган. Бироқ ўша вақтлари Дональднинг сиёсий компасининг миллари ўнг ва сўл қутбга бориб-келарди. 2009 йилда шахсий қарашларига ойдинлик киритиб, Республикачилар партиясига қўшилди. Етук иқтисодчи ва бошқарувчи Дональдни 2011 йилдаёқ президентлик сайловларида иштирок этишга номзод сифатида илгари суришга интилишган. Бироқ бизнесмен хусусий секторни ташлаб кетишга тайёр эмаслигини айтган.

2015 йилнинг июнь ойида Трамп АҚШ аҳолисига ўйлаб кўргани ва президентлик курсиси учун курашишга тайёрлигини билдирди. Трампнинг президентлик кампанияси жиддий ўйланган эди: биринчи бўлиб, республикачиларнинг маскани бўлган Нью-Гэмпшир штатига ташриф буюрди, кейин эса Невада ва Калифорния – Дональддан илгари катта молия олган штатларга саёҳат уюштирди. Шунингдек, ўзини қўллаб-қувватлаётган сайловчилар билан бир неча марта митинглар ўтказди. Трампнинг сайловолди кампанияси муваффақиятли ўтди.

Трампнинг характери машҳурлигига таъсир кўрсатди: янги сиёсатчи очиқчасига, ўз нутқида “башанг” сўзларни ишлатмасликка одатланган эди.  Трамп кампаниясининг асосий тезислари иммигарция, иқтисодиёт ва ички сиёсатга тегишли эди. Сайловларда муваффақият қозонса, Трамп Мексика билан чегарада Буюк Хитой деворига ўхшаган иншоот қуришини айтарди. Шунингдек, бир неча марта ИШИД қуролли кучларини зудлик билан йўқотиш ҳақида ҳам бир неча марта нутқ сўзлаган.

Дональд Барак Обама тиббий дастурини бекор қилишни талаб қилди. У бу давлатга қимматга тушаётгани, у солиқ тўловчилар учун самаралироқ ва арзон усулларни топишини айтди.

Иқтисодий секторда ҳатто демократлар ҳам унга қулоқ солишарди: у ишлаб чиқаришни АҚШ ҳудудига қайтариш зарурияти, хорижда чиқарилган Америка компаниялари маҳсулотларига  солиқларни ошириш ҳақида таъкидлаган, шунингдек, Хитой билан савдо уруши заруриятини исботлаган.

У ўз фикрини 2015 йилда нашр этилган китобида бафуржа маълум қилган. 

Forbes журнали баҳосига кўра, 2016 йилда Дональд Трампнинг бойлиги 4 миллиард доллардан ошиб кетди. У кўпайишда давом этди, бу кўчмас мулкни лицензия қилиш ҳисобига ҳам юз берди. Қурувчилар Трампнинг номидан янги лойиҳаларни қуриш ва сотиш учун унга пул тўлашарди.

Фото: Reuters

2016 йилнинг мартида Дональд Трампни Республикачилар партиясидан энг ишонарли номзод деб топишди. Сўнгги турда Хиллари Клинтон билан тўқнашишини башорат қилишди.

Дональд Трамп ҳақида қисқача маълумотлар:

Исми: Дональд Трамп (Donald Trump)

Туғилган куни: 14 июнь 1946 (72 ёш)

Туғилган жойи: Нью-Йорк, АҚШ

Бўйи: 191 см

Оғирлиги: 100 кг

Буржи: Эгизаклар

Шарқий гороскоп: Ит

Фаолияти: АҚШнинг 45-президенти

Мавзуга оид