Жамият | 18:38 / 23.05.2018
9832
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида аёл киши 1 килограмм марихуана билан ушланди

Куни кеча Фарғона вилояти ИИБ томонидан Қувасой шаҳрида “Қорадори-2018” тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Тадбир давомида, Сарбозор кўчасида Р.Г. исмли аёлни қўлидаги целлофан пакетда 1 кг. 23 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётганда ушланган ва гиёҳванд моддаси далилий ашё сифатида олинган.

Мавзуга оид