Жаҳон | 10:39 / 23.05.2018
4356
1 дақиқада ўқилади

Пулитцер ва Халқаро Букер мукофотлари лауреати бўлган ёзувчи вафот этди

Фото: The New York Times

Америкалик ёзувчи Филип Рот 85 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ёзувчининг ўлимига юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

Филип Рот 1933 йилнинг 19 март куни Нью-Жерси штатидаги Ньюарк шаҳрида таваллуд топган. Бакнелл университетида таълим олган. Рот Пулитцер мукофоти ва Халқаро Букер мукофоти лауреати бўлган. У 25дан ортиқ романлар муаллифи саналади. Асосан ёзувчини икки романи бўйича танишади: «Америка пасторали» ва «Тикувчи билан юз берган ҳолат».

Шу билан бирга, ёзувчининг она шаҳридаги майдонлардан бири унинг шарафига номланган. 2013 йилда эса Франциянинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус ёзувчига Фахрий легион орденини топширган.

Мавзуга оид