Фан-техника | 09:10 / 25.05.2018
9216
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қиммат медиакомпания номи айтилди

Фото: Netflix

АҚШнинг Netflix кўнгилочар компанияси пайшанба, 24 май кунги савдоларда Disney’дан ўтиб кетди ва оқимли онлайн-узатиш билан шуғулланувчи энг қиммат компанияга айланди. Бу ҳақда Variety ёзмоқда.

Пайшанба кунги савдоларда Netflix акциялари қиймати 1,3 фоизга ўсиб, 349,29 долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич компанияга тахминан 161 млрд долларлик бозор капитализациясини беради. Ўтган йилдаги шу сана билан таққосланса, Netflix нархи 82%га ошди.

Disney акциялари эса, аксинча, 0,7%га тушиб кетиб, 102,11 долларни ташкил қилди. Ҳозирги вақтда унинг бозордаги капитализацияси тахминан 152 млрд долларга тенг.

Нашрдан таъкидлашларича, Netflix сервиси 2018 йилнинг биринчи чорагига Қўшма Штатлар ва хориждаги обуначилар миқдори бўйича ўз прогнозларини янгилаб бўлди. Айни дамда Netflix’га бутун дунё бўйлаб 125 млн киши обуна бўлган.

Мавзуга оид