Жаҳон | 19:35 / 25.05.2018
10684
2 дақиқада ўқилади

Лавров МН17 бўйича вазиятни Скрипаллар иши билан тенглаштирди

Фото: РИА Новости /Максим Блинов

Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров Нидерландия ТИВ раҳбари Стеф Блок билан телефон орқали мулоқот ўтказди ва МН17 ҳалокати суриштирув ишларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Лавровнинг сўзларига кўра, Блок халқаро гуруҳ суриштирувининг Россия ҳалокатга алоқадор экани бўйича хулосаларини тасдиқловчи далилларни келтирмаган.

«Мен ҳамкасбимга Россия бу тергов билан ҳаммадан кўп ҳамкорлик қилганини эслатдим. Бу бизни суриштирув бўйича қўшма гуруҳга таклиф қилишмаганига қарамай юз берди», - деган Лавров.

Вазирнинг айтишича, терговчиларга ҳалокат ҳақидаги «барча батафсил маълумотлар» берилган. Унинг билдиришича, куни кеча Нидерландия прокуратураси томонидан навбатдаги мурожаат келиб тушган, унга жавоб қайтаришга шунчаки жисмоний жиҳатдан имконият бўлмаган.

«Мен улар мурожаат йўллаб ва жавоб олмай, ўша куниёқ ўз ишларида янги даража ҳақидаги эълон қилишганидан ҳайратга тушдим. Бироқ, улар терговнинг якуний равишда тугаши учун кўп вақт талаб этилишини билдирди», - дейди Россия ТИВ раҳбари.

У рўй бераётган ҳолатни Скрипаллар иши билан таққослаган. Бу ишда Россияни заҳарлашда айблашди, аммо суриштирув давом этмоқда.

«Агар бизнинг шериклар бу ҳолатда ҳам - гап инсонлар оғир фожиаси, юзлаб одамларнинг ҳалок бўлиши ҳақида кетяпти - ўз сиёсий мақсадларига эришиш учун ҳаракат қилишаётган бўлишса, бу уларнинг виждонига ҳавола», - дея қўшимча қилган Лавров.

Шунингдек, у Россия томонида кўплаб саволлар пайдо бўлаётганига қарамай, ҳамкорликка тайёр эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия MH17 ҳалокатида расман айбланганди.

Мавзуга оид