ДТМ айрим тест топшириқларини ечиш бўйича абитуриентларга тавсиялар берди
Давлат тест маркази томонидан халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим тизимларининг малакали мутахассислари иштирокида Олий таълим муассасалари бакалавриатига 2018 йилда қабул тест синовларини ўтказиш учун фан мазмуни таркиби ва абитуриентлар тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар кодификатори ва Олий таълим муассасалари бакалавриатига 2018 йилда қабул тест синовини ўтказиш учун умумтаълим фанларидан тест топшириқлари тафсилоти ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда марказ ахборот хизмати.
Абитуриентлар тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар, тест топшириқлари мазмуни ва вариантлар тузилиши Давлат таълим стандартлари ҳамда тегишли таълимни бошқарув органлари томонидан тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида тузилган.
Тест топшириқлари вариантларига, олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида тест топшириқларига қўйиладиган талаблар ҳақида тушунчага эга бўлиш учун абитуриентларга қизиқтирган фаннинг мазмуни таркиби ва тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар кодификатори, тест топшириқлари тафсилотлари билан танишиб чиқиш тавсия этилди.
Тест топшириқларини ечишда абитуриентлар саволларда айнан нима сўралаётганини аниқ тушуниб олишлари керак. Тест топшириқларига жавоб беришда абитуриентлар ҳар бир берилган жавобни чуқур таҳлил қилиб, хулоса асосида тўғри жавобни танлашлари зарур.
“Бугунги кунда олий ўқув юртига кириш учун тайёргарлик кўраётган абитуриентлар эътиборини умумтаълим фанларидан айрим тест топшириқларини ечишга доир бир неча услубий тавсияларга қаратмоқчимиз”, - дейилади ДТМ хабарида.
Мавзуга оид
17:23 / 12.12.2024
Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
15:45 / 19.08.2024