Спорт | 05:00 / 27.05.2018
14220
2 дақиқада ўқилади

Начо 12 ёшидан буён диабет билан тўп сурмоқда. «Реал»нинг яширин қаҳрамони

Фото: Getty Images

«Ливерпул»га қарши ЕЧЛ финалининг биринчи бўлимида Начо жароҳат олган Дани Карвахалнинг ўрнига майдонга тушди.

Ҳар куни овқатланиш чоғида Начо янги шприцини чиқариб, баданига инсулин жўнатади. Унинг сумкасида қанд кўрсаткичини ўлчагич, смартфони қайдномасида эса доимо яхшиси тановвул қилмаган маъқул бўлган маҳсулотлар рўйхати туради — доимо таомланиш масканларида текшириб, солиштириб туриш учун.

Начо бундай қоидаларга 12 ёшидан буён амал қилади.

Ўшанда у бир турнирга тайёргарлик кўраётган эди. «Мен доим ёзилиш учун чопардим, литрлаб сув ичардим, – дея эслайди бунгача интернатда икки йил яшаб, умуман касал бўлмаган Начо. – Ойим жуда ташвишланарди, чунки бизни беш кунлик турнир кутиб турганди. У касалхонага қўнғироқ қилди ва биз кўрикдан ўтдик».  Бир неча тестлар болакайнинг қонида қанд миқдори ҳаддан зиёд эканлигини кўрсатди. Ташхис – 1-типдаги қандли диабет эди.

Начо «Реал»да Моуринью вақтида, 21 ёшида дебют қила бошлаган. «Ўшанда орзумга эришдим. Мен шунча йилдан бери асосий жамоага кириш учун курашиб келдим ва менга имкон бергани учун Моуриньюдан чексиз миннатдорман».

«Мен қандли диабет умримнинг сўнгига қадар ҳамроҳ бўлишини биламан. Балким… қандайдир давоси ҳам топилиб қолар, тўғрими? Нима бўлганда ҳам, мен кўникдим. Диабет севимли ишим билан шуғулланишга халақит бераётгани йўқ», — дейди Начо. 

Мавзуга оид