Жаҳон | 08:23 / 29.05.2018
7139
1 дақиқада ўқилади

Солсберидаги шифокорлар Скрипаллар тирик қолишига ишонишмаган

Фото: BEN STANSALL /AFP

Британиянинг Солсберидаги шифохона шифокорлари Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланишдан сўнг омон қолишига ишонишмаган. Бу ҳақда Telegraph «Би-би-си»нинг ҳали эфирга чиқмаган Newsnight дастурига таянган ҳолда хабар берди.

Интенсив терапия шифокори Стив Жукснинг сўзларига кўра, ўшанда ҳаммаси Скрипалларни қутқаришнинг иложи йўқ эканидан дарак берган.

«Биз бу асаб-фалажловчи модда эканини билгач, уларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмайди, деб ўйладик. Биз қўлимиздан келган барча нарсани қилдик», - дея айтиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Скрипаль ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлганди.

Мавзуга оид