Спорт | 15:38 / 03.06.2018
25680
1 дақиқада ўқилади

Бэйлнинг «Боруссия»га урган голи ЕЧЛ мавсумидаги энг яхшиси деб тан олинди

УЕФА расмий сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, «Реал» ўйинчиларининг голлари энг яхши голлар учлигидан жой олган.

Биринчи ўрин (19 фоиз овоз тўплаган) ЕЧЛ гуруҳ босқичида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши сафар учрашувида (3:1) мадридликларнинг яримҳимоячиси Гарет Бейлнинг тўпни ҳавода тўхтатмасдан дарвозага урган голи эгаллаган.
 

Иккинчи ўрин (18 фоиз) «Ювентус»га қарши биринчи чоракфинал учрашуви (3:0 да Криштиану Роналдунинг қайчи услубида урган голига берилган.

Учинчи ўринга (12 фоиз) яна бир бисиклет усулида урилган гол — Бэйлнинг яқиндагина — «Ливерпул»га қарши бўлиб ўтган финал учрашувидаги (3:1) биринчи голи лойиқ кўрилган.

Мавзуга оид