Жамият | 13:02 / 08.06.2018
54274
1 дақиқада ўқилади

Анвар қори Турсунов вафоти ҳақидаги хабарлар ёлғон

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Бугун, 8 июнь куни саҳарда Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов вафот этгани ҳақида яна ижтимоий тармоқларда асоссиз маълумотлар тарқалди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигининг маълум қилишича, Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон, лекин унинг аҳволи айни пайтда оғир, муолажалар давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбанинг Kun.uz’га берган маълумотига кўра, Анвар қори Турсунов ҳаёт, бироқ унинг аҳволи айни пайтда оғир ҳолатдадир.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ҳам ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида Анвар қори Турсуновнинг вафот этганлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатилганди.
 
Анвар қори Турсуновга бу муборак кунларда Аллоҳ таолодан шифо сўраб қоламиз. Таҳририят Анвар қори Турсуновнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди.

Мавзуга оид