Жамият | 11:00 / 09.06.2018
24586
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий хизматчилар қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватланади

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг 6.06.2018 йилдаги 424-сон “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Муддатли хизматдан кейин – тадбиркорликка
 
Norma’нинг ёзишича, камида олти ой хизмат қилган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларига тадбиркорлик фаолияти учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва кредитлар бериш тартибини тушунтириш бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ва амалий машғулотлар ўтказилади. Энг ўрнак кўрсатганларга имтиёзли кредитларни расмийлаштиришга сертификатлар берилади.
 
Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига бюджет енгил автомобиллари сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади:

• кредит муддати - 3 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил;
• дастлабки бадал - сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15%и;
• фоиз ставкаси - кредит берилган санада йилига 7%.
 
Ҳар бир ҳарбий қисмдан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда энг ўрнак кўрсатган 10 нафаргача киши бундай тарзда қўллаб-қувватланиши мумкин.
 
Офицерлар ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг бошқа хоҳловчи контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига банкларнинг кредитлари ҳисобига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сотиб олишда кўмаклашилади.
 
Танлаб олиш мезонлари
 
Ҳарбий хизматчиларни уларга кредитларнинг тегишли турларини расмийлаштириш учун тақдимномалар бериш учун танлаб олиш мезонлари яқин вақтда Мудофаа вазирлиги томонидан  ишлаб чиқилади.
 
Ҳужжат 7.06.2018 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид