Марсда кузатувлар олиб борилган вақтдаги энг кучли қум бўрони қайд қилинди
Марсда кузатувлар олиб борилган вақтдаги энг кучли қум бўрони қайд қилинди. У Opportunity марсоходи ишига ўз таъсирини ўтказган.
“Қизил сайёрада биз кўрган энг кучли бўрон 10 июнда 15,8 квадрат мил (41 млн квадрат км, тахминан Шимолий Америка ва Россиянинг умумий ҳудудига тенг) майдонни қоплаб олганди. У қуёш нурини шунчалик тўсиб қўйганки, ҳозирда бўрон марказида бўлган Opportunity ровери учун кунни тунга айлантирган”, деб айтилган НАСА хабарида. Агентлик мутахассислари 13 июнда брифинг ўтказиб, ровернинг ҳолати ва Марсдаги бўрон ҳақида маълумот беришмоқчи.
Opportunity Қизил сайёрага 2004 йилда етиб келган. НАСА’нинг хабар қилишича, унинг илмий иши 8 июнда тўхтатилган, ундан охирги маълумотлар 10 июнда олинган. Маълумотларга кўра, ровер ҳарорати Цельсий бўйича 29 градус совуқни ташкил қилмоқда Коинот агентлигида айтилишича, дастлаб хизмат қилиш муддати 90 кунга мўлжалланган, бироқ мана 15 йилдирки фаолият кўрсатаётган роверда ҳарорат режимини ушлаб туриш унинг ишлаши учун ҳаётий муҳим омил ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:59 / 18.12.2024
Олимлар Марсда сув топиш эҳтимолини баҳолади
20:08 / 10.11.2024
Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
10:30 / 09.10.2024