Спорт | 10:00 / 17.06.2018
116784
1 дақиқада ўқилади

Хабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегор жанги санаси маълум қилинди

Фото: РИА Новости/АР

UFC бўйича енгил вазн тоифасида чемпионлик камари учун Хабиб Нурмагомедов ва Конором МакГрегор ўртасида ўтадиган жанг санаси маълум бўлди.

Хабибнинг отаси Абдулманоп Нурмагомедовнинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, жанг 6 октярбда бўлиб ўтади. Шу кунга Лас-Вегасда UFC 229 мусобақасини ўтказиш белгиланган. “Музокаралар якунига яқинлашиб қолди. Ҳозирча Конор билан. Мен айтганимдек, Конор, Тони (Фергюсон), Сен-Пьер (Жорж) ва ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпион. Яқин 4 та жангни шу кетма-кетликда ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, деб айтган Хабибнинг отаси. 

Аввалроқ Хабибнинг ўзи ҳам кейинги жангларидан бирининг эҳтимолий санаси сифатида 6 октябрни айтганди. У бу жангда апрелда америкалик жангчи Эл Яквинта билан жангда қўлга киритган чемпионлик унвонини илк бор ҳимоя қилади. 

Мавзуга оид