Light | 22:13 / 17.06.2018
133981
3 дақиқада ўқилади

Сут ичинг: Фойдали ичимликдан воз кечмаслик учун 7 сабаб

Сутчалик кўп баҳсга сабаб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари кам бўлса керак. Қандай сут ичган маъқул: ёғлими ёки ёзсизлантирилган? Пастеризация қилинганми ёки янги соғилган? Сутнинг зарари йўқми? Хавотир олманг: сигир сути менюда бўлиши шарт. Аксарият олимлар бу маҳсулот истеъмолининг тарафдоридир. Нима учун дейсизми? "Здоровье с Еленой Малышевой" сутнинг фойдали жиҳатларига доир маълумотлар билан бўлишди.

1. Юқори озуқавий қиймат

Сигир сути А, Е, К, С, D, В, РР, гуруҳлари витаминлари, минерал моддалар ва аминокислоталарга жуда бой. Сут ёғлари ҳайвон ёғлари орасида энг тўлақонлиси ҳисобланади, сут шакари эса овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Тузлар, кальций ва фосфор суякларни мустаҳкамлайди. Сут айниқса болалар учун фойдали - у болаларнинг тўлақонли ўсиши ва ривожланишига кўмак беради.

2. Юракка фойдали

Сутни ҳар куни истеъмол қилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди ва юрак хуружи ҳамда инсульт хавфини 37 фоизга камайтиради. 324 дан ортиқ тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилган Буюк Британия олимлари шундай хулосага келишди. Бу қон томирлари эластиклигини қўллаб-қувватлаш учун зарур калийнинг юқори миқдорда эканлиги билан изоҳланади. Сут шунингдек артериал қон босимини пасайтиришга ёрдам беради, шунинг учун у гипертониядан азият чекувчи кишилар учун зарур.

3. Мия ва асаб тизими учун фойдали

Сут асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради. Асал қўшилган илиқ сут бекорга уйқусизликка қарши энг машҳур халқ воситаси ҳисобланмайди.

4. Суякларни мустаҳкамлайди

Ичимликда кальций ионлари кўп, бироқ уни ўзлаштиришга ёрдам берувчи D витамини камроқ. Бу муаммони ҳал қилиш учун баъзи ишлаб чиқарувчилар D витамини билан махсус бойитилган сутларни сотувга чиқаришади.

5. Иммунитетни ошириб, инфекциялардан ҳимоялайди

Сут иммуноглобулинлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, шунинг учун тез-тез шамоллаш ҳолатларида ва вирусли касалликларда сут ичишни тавсия қилишади. Буғда қайнатилган сутда эса табиий микробга қарши воситалар - лаотянин ҳам бор.

6. Ошқозон касалликларида ёрдам беради

Сигир сутида мавжуд моддалар ошқозон ва ичак шиллиқ қавати регенерация жараёнларида иштирок этади, шу билан бирга, бу маҳсулот қоплаб олувчи таъсирга эга. Сут шунингдек жиғилдон қайнашидан халос қилади, зеро унинг таркибида туз кислотаси билан осон реакцияга киришувчи ва уни тезда ўчиришга қодир металлар мавжуд.

7. Мушаклар массасини оширишга ёрдам беради

Маҳсулот казеин (бошқа ҳайвон ёғларига нисбатан тез ва осон ўзлаштирилувчи оқсил)га бой. Жисмоний машқлардан кейин истеъмол қилинган бир стакан сут мушаклар массасини ошириш учун керакли нутриентлар захирасини тўлдиради ва шу билан бирга, тўқлик ҳиссини беради.

Мавзуга оид