Италияликка 30 йил аввал ўғирлаб кетилган мопеди қайтарилди
Италиялик карабинерлар 1987 йилда ўғирлаб кетилган мопедни эгасига қайтаришди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълум қилди.
Таъкидланишича, мопед ўғирлаб кетилганда унинг эгаси 17 ёшда бўлган, ҳозирда эса у 48 ёшда.
Ўтган асрнинг 80-йилларида италиялик мактаб ўқувчиларининг орзуси ҳисобланган Piaggio фирмаси мопеди тинтув вақтида 37 ёшли собиқ жиноятчида аниқланган. Ҳаворанг мопеднинг на давлат рақами, на ҳужжати бўлган, бироқ карабинерлар уни рамасидаги рақами орқали кимга тегишли эканини аниқлай олишган.
Карабинерлар мопеднинг асл эгаси билан телефон орқали алоқага чиқишган. Эркак “темир тойчоғини” тезроқ қайтариб олиш учун ўзи яшайдиган Павия шаҳридан мопед топилган Тиццано-Валь-Пармагача 150 км йўлни босиб ўтишга тайёрлигини айтган.
Мавзуга оид
13:51 / 24.12.2024
Италиянинг энг йирик банки РФдан еврода тўловлар қабул қилишни тўхтатади
15:01 / 23.12.2024
Мелони: РФ миграциядан ЕИга путур етказиш учун фойдаланиши мумкин
13:48 / 19.12.2024
«Газпром» Италияга биринчи марта СТГ етказиб берди
13:14 / 05.12.2024