Жаҳон | 16:25 / 18.06.2018
7150
1 дақиқада ўқилади
Трамп ҳар доим савдо урушини хоҳлаган - ОАВ
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига божлар ҳақида эълон қилиб, авж олаётган глобал савдо урушида яна бир фронтни очди. Бу ҳақда The Atlantic ёзмоқда.
Аввалроқ, Трамп ЕИ, Канада ҳамда Мексика учун пўлат ва алюминийга божлар жорий этганди. Кейинчалик у Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга 25 фоизлик бож ҳақида эълон қилди.
Трамп ХХР раиси Си Цзиньпин билан дўстона муносабатлари ҳақида таъкидлаб ўтиб, мамлакатлар ўртасидаги савдо «жуда узоқ вақт давомида адолатсиз» бўлганини билдирган. Нашрнинг таъкидлашича, Трампнинг фикрича «савдо урушлари - бу яхши, ҳамда уларда ғалаба қозониш осондир».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Меркель билан тасвирланган машҳур фотосуратга изоҳ берганди.