Light | 02:19 / 20.06.2018
17469
4 дақиқада ўқилади

Меросхўрни тарбиялаш. Уоррен Баффетт фарзандларни қандай тарбиялаш кераклигини гапириб берди

Уоррен Баффетт деярли 90 ёшда. Миллиардернинг болаларни тўғри тарбиялаш ҳақида шахсий фикри мавжуд.

30 майда Сан-Францискода бўлиб ўтган «Forbes 400» саммитида хайрия масалалари муҳокама қилинган. Унда сармоядор ва филантроп Уоррен Баффетт сўзга чиқди. У саммит меҳмонларига муҳтожларга ёрдам бериш қай даражада муҳим эканини гапириб берган. Хайрия қилиш бўйича афсонага айланган Уоррен Баффетт август ойида 88 ёшга тўлади. У ҳаётига Қўшма Штатларнинг учдан бир қисм тарихи тўғри келишини айтган. Миллиардер унинг уч нафар фарзанди оталарининг ишини муносиб давом эттиришлари ҳақида фикр юритган.

Фото: Reuters

Филантропнинг нутқидан тўқсон йиллик ҳаёти давомида қўлга киритилган қимматли маслаҳат ва донишмандликни ўрганиш мумкин.

Болаларга ўзи қизиққан нарса билан шуғулланишга рухсат беринг. Кўпинча ота-оналар фарзандларини уларга тўғри келмайдиган касбни танлашга мажбур қилишади. Баффетт бундан ёндашувдан қатъий огоҳлантиради: «Мен кўпчилик ўз фарзандини бошқараётганини кўрганман, пул ёрдамида болани нимагадир мажбур қилишдан ёмони йўқ». Ўз фарзандларимга истаган нарсалари билан шуғулланишлари мумкинлигини айтганман: коллежни тамомлаш, шифокор ёки ҳуқуқшунос бўлиш. Уларни ўзларидаги қобилиятларини атрофдаги оламни яхшилаш учун қўллашга чақирганман.

Миллиардернинг ўғли Питер – мусиқачи ва ёзувчи. У «Эмми» телемукофотига сазовор бўлган. Яна бир ўғли Говард эса фермерлик билан шуғулланади. Омахада истиқомат қиладиган қизи Сьюзи эса ҳаётини хайрия ишларига бағишлаган.

Васиятни сир тутманг. Кўп ота-оналар тириклиги вақтида васияти мазмунини меросхўрларига айтмайди. Небраскалик филантроп бундай қилмасликни маслаҳат берган ва болаларнинг фикрини билмай туриб, васиятни амалга оширмаслигини айтади: «Улар икки нарсани ҳал этишлари керак: биринчидан, улар ўз мажбуриятларини тушунишадими, иккинчидан эса улар васият шартларини адолатли деб ҳисоблайдиларми». Оддий қилиб айтганда, уларни ўлимга қадар тушунмовчиликда қолдиришнинг нима кераги бор?

Болаларни хайрия ишлари билан биргаликда шуғулланишга мажбур қилманг. Билл ва Мелинда Гейтс билан биргаликда Уоррен Баффетт theGivingPledge компаниясига асос солди. У ўзига тўқ одамларни ўз бойлигининг катта қисмини хайрия қилишга чақиради. Афсонавий инвестор ўзининг деярли 82,9 миллард долларини хайрия ташаббуслари, жумладан ўз фарзандларининг лойиҳаларига беришни ваъда берган. Икки ўғли ва қизи ҳам ўзининг шахсий хайрия фондларига эга: Howard G. Buffett Foundation, Sherwood  Foundation, NoVo Foundation. Ҳар уч фонд учун оталари ҳар йили BerkshireHathaway қимматли қоғозлари билан хайрия қилади. Миллиардер фарзандларининг фондлари алоҳида бўлгани учун улар ўртасидаги аҳилликни сақлаб қолишга муваффақ бўлди: «Уларни битта қайиққа ўтказишнинг кераги йўқ».

Фото: Reuters

Миллиардернинг фарзандлари фондлари хайриянинг турли соҳаларига асосланади. Инвесторнинг айтишича, у айнан шунга умид қилган. Говарднинг фонди сайёранинг энг қашшоқ қисмларида ҳаёт даражасини ошириш, Сьюзи ташкилоти оиланинг туғилиб ўсган штати Небраскада тенглик ва ижтимоий адолат ғояларини илгари суради. Питер фонди эса бутун дунёда аёлларнинг жамият ҳаёти ва бизнесдаги ўрнини яхшилашга ҳаракат қилади.

Баъзида мерос жуда кўп бўлади. Forbes рейтингига кўра, бугун Баффетт дунёдаги тўртинчи бадавлат одам саналади. У фарзандларига қанча ажратишини маълум қилмайди, бироқ агар шахсий маслаҳатларига амал қилса, бу унинг улкан бойлигининг нисбатан катта бўлмаган қисми бўлади. Миллиардер «болаларга севимли ишлари билан шуғулланиш учун етарли, бироқ бекорчилик ботқоғига тушиб қолмаслик учун етарли бўлмаган пул маблағини қолдириш»ни тавсия этади.

Мавзуга оид