Жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраевга нисбатан суриштирув бошланди
Яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев безорилик жиноятини содир этганликда гумонланмоқда. Бу ҳақида Kun.uz'га Юнусобод ИИБ вакиллари маълум қилди.
Мурод Хонтураев 1987 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида туғилган. 17 ёшида универсал жанг спорт тури бўйича Осиё чемпиони бўлган. У муваффақиятлари сабабли спортчилар орасида “Осиё айиғи” лақабини олган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш ҳисобланади.
Агар гумонланувчи безориликни баданга ўртача оғир шикаст етказиб содир этган бўлса, 3 (уч) йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси билан жазоланади.
Мавзуга оид
10:50 / 06.12.2024
РФ Тергов қўмитаси Қодировнинг Бастрикинга қарши даъволарига жавоб қайтарди
21:51 / 14.09.2024
Тошкентда ёш ишчини калтаклаган дўкон ходимига маъмурий иш қўзғатилди
19:06 / 14.09.2024
Inbazar дўконида ёш ходим хатоси учун калтакланди
09:45 / 10.09.2024