Жаҳон | 22:49 / 27.06.2018
17000
1 дақиқада ўқилади
Майкл Жексоннинг отаси ҳаётдан кўз юмди
Поп-мусиқа афсонаси Майкл Жексоннинг отаси Жо Жексон Лос-Анжелесда вафот этди. TMZ нашри шу ҳақида хабар берди.
Бу ойда продюсер Жо Жексон саратоннинг сўнгги босқичи билан шифохонага жойлаштирилди. У 89 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Манбада таъкидланишича, бир неча йил аввал Жонинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сезила бошланган. 2015 йилда у уч марта юрак хуружини бошидан ўтказган, 2016 йилда эса маълум муддат шифохонада даволаниб чиққан.
Жо Жексон The Jackson Five гуруҳи ҳамда фарзандлари Майкл ва Жанет Жексоннинг мусиқий менежери бўлган.
Мавзуга оид
08:11 / 14.12.2024
Канадада ҳар йигирманчи ўлимга эвтаназия сабаб бўлмоқда
17:35 / 25.10.2024
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди
14:45 / 18.07.2024
Росстат биринчи марта ташқи сабаблардан ўлим ҳақидаги маълумотларни яширди
10:44 / 17.04.2024