Спорт | 21:07 / 28.06.2018
7784
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Япония Польшага ютқазди, бироқ, кейинги босқичга чиқди

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

H гуруҳида Япония ва Польша терма жамоалари беллашди. Ўйин тақдирини 60-дақиқада Беднарек томонидан урилган гол ҳал қилди. 

Бу натижадан сўнг, Польша 3 очко жамғарди, аммо сўнгги ўринда қолди. 2 ва 3-ўринни эгаллаган Сенегал билан Япония бир хил кўрсаткични қайд этишди. Аммо фэйр-плей очколари, яъни сариқ ва қизил карталар учун бериладиган очколар бўйича Япония африкаликлардан ўзиб кетди (Сенегал ҳисобида 6та сариқ карта, Япония ҳисобида 4та).

ЖЧ-2018, Н гуруҳи
Япония – Польша 0:1 
28 июнь, Волгоград, «Волгоград-Арена» 
Гол: 0:1 – 60 Беднарек. 
Япония – Кавасима, Йосида, Макино, Нагатомо, Сакаи, Сибасаки, Ямагути, Усами (Инуи, 65), Сакаи, Окадзаки (Осако, 47), Муто (Хасебе, 82).
Польша – Фабианьски, Глик, Енджейчик, Берешиньски, Беднарек, Зелиньски (Теодорчик, 79), Гуральски, Кужава (Пешко, 80), Крыховяк, Гросицки, Левандовски.
Огоҳлантириш: Макино (66).

Мавзуга оид