Спорт | 02:11 / 04.07.2018
14890
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Англия пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди

Жаҳон чемпионати 1/8 финалининг сўнгги жуфтлик ўйинида Англия ҳамда Колумбия терма жамоалар куч синашди.  "Откритие Арена" стадионида кечган ўйиннинг асосий ва қўшича бўлимлари ғолибни аниқлаб бера олмади – 1:1. 

57-дақиқада Ҳарри Кейн пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Йерри Мина ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 

Пенальтилар сериясида эса инглизларнинг қўли баланд келди – 3:4.

Колумбия – Англия 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0), пенальти - 3:4

Голлар: 0:1 – 57, пенальти Кейн, 1:1 – 90 Мина.
Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс (Сапата, 116), Санчес, Лерма (Бакка, 62), Санчес (Урибе, 79), Куадрадо, Барриос, Кинтеро (Муриэль, 88), Фалькао.
Англия – Пикфорд, Уокер (Рэшфорд, 113), Стоунз, Янг (Роуз, 102), Магуайр, Алли (Дайер, 81), Лингард, Стерлинг (Варди, 88), Хендерсон, Триппьер, Кейн.

Пенальтилар серияси
1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.

Огоҳлантиришлар: Барриос (41), Арьяс (52), Санчес (54), Хендерсон (56), Фалькао (63), Бакка (64), Лингард (69), Куадрадо (118).

Мавзуга оид