Boeing ва Embraer йўловчи самолёт ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этмоқчи
Бразилиянинг Embraer SA ва АҚШнинг Boeing авиасозлик компаниялари 5 июнда стратегик ҳамкорлик қилишлари ҳақида эълон қилишди. Бу ҳамкорлик иккала компанияга аэрокосмик бозорда ўз позицияларни мустаҳкамлаб олиш ва бизнеси ўсишини кучайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
Boeing ва Embraer ҳамкорлик доирасида йўловчи самолётлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этмоқчи. Бу корхонанинг дастлабки қиймати 4,75 млрд долларга баҳоланмоқда, бунда АҚШ компанияси улуши 80 фоиз ёки 3,8 млрд долларни ташкил қилади.
Boeing ҳамкорлик 2020 йилдан фойда келтиришни бошлашига умид қилмоқда. Корхона Embraer’нинг фуқаролик авиасозлиги соҳасидаги операцияларини олади.
Агар корхона ташкил этилса, у ҳолда Boeing 70-130 ўринлик кичик тижорат самолётлари бозорида етакчига айланади.
Бу келишув тармоқдаги икки гигант – Boeing ва Airbus SE ўртасидаги рақобатчиликнинг навбатдаги босқичидир. 2017 йил октябрда Airbus ва Канаданинг Bombardier Inc. компаниялари Bombardier C Series самолётларини ишлаб чиқариш мақсадида ҳамкорлик келишувини имзолаганди. Канада компанияси ҳудудий самолётларни ишлаб чиқариш бўйича дунёда 2-ўринни эгаллайди.
Айни вақтда Embraer тижорат самолётлари ишлаб чиқарувчи компаниялар ўртасида тушум бўйича 3-ўринни эгаллайди. Компаниянинг таниқли лайнерлари 70-100 ўринга эга.
Ушбу хабар ортида Boeing’нинг акциялари 0,4 фоизга, Embraer’ники эса 4 фоизга қимматлашган.
Мавзуга оид
20:49 / 13.12.2024
Boeing 787 Dreamliner’ларни ишлаб чиқаришни оширишга 1 млрд доллар сармоя киритади
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024