Жаҳон | 15:08 / 09.07.2018
17126
1 дақиқада ўқилади
Бали портида даҳшатли ёнғин 40та қайиқ ва кемани йўқ қилди
Индонезиянинг Бали оролидаги Беноа порти йирик ёнғин ичида қолди. Портдаги камида 40та балиқ овлаш қайиқлари ва сайёҳлик кемалари маҳаллий аҳоли тили билан айтганда "дўзах олови”да ёниб кетди. Ёнғиннинг сабаби ҳозирча маълум қилингани йўқ.
Жабрланганлар ва қурбон бўлганлар ҳақида ҳам ахборотлар мавжуд эмас. Хабарларга кўра, ёнғин тунда бошланган бўлиб, бу пайтда портда одамлар деярли бўлмаган.
Маҳаллий ОАВ икки нафар балиқчи бедарак йўқолганини хабар қилмоқда. Ёнғинни бартараф қилишнинг ҳозирча имкони бўлмаяпти.