Жаҳон | 16:38 / 09.07.2018
12123
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Каспий денгизида хориж ҳарбий базалари жойлашишига йўл қўймайди

Фото: РИА "Новости"

Қозоғистон Каспий денгизида хориж ҳарбий базалари жойлашишига рухсат беришни режалаштирмаган, россиялик журналист ва экспертларнинг фикрлари уларнинг асл фактлардан бехабарлигидан далолат беради, дейилади Қозоғистон ТИВ изоҳида.

ТИВ 2018 йил 2 июл куни "Вечер с Владимиром Соловьевым" ток-шоусида иштирокчиларнинг Қозоғистон Каспийда ҳарбий базалар жойлаштиришга қарор қилгани ҳақидаги фикрларига шундай изоҳ берди.

Вазирликнинг билдиришича, "гап Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳамжамият операцияларида зарур бўладиган Америка юкларини темирйўл орқали нотижорат транзит қилиш ҳақида бормоқда". 

"Худди шунга ўхшаш транзит илгари Россия томонидан ҳам амалга оширилган. 2010-2015 йилларда айнан шундай юклар Шимолий тарқатиш тармоғи шартларига кўра Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ўтказилган. 2010 йилда имзоланган Қозоғистон ҳудуди орқали кўрсатилган темирйўл транзитини таъминлаш ҳақидаги Қозоғистон-Америка келишувида худди Россия-Америка келишувида амал қилган шартлар кўзда тутилган", — дейилади изоҳда.

ТИВнинг таъкидлашича, юқорида кўрсатилган келишувга 2017 йил сентябрда имзоланган баённомада ўтказув пунктлари рўйхатига Актау ва Курик портлари қўшилган. 

"Каспийда Америка ёки бошқа давлатнинг ҳарбий базаларини жойлаштириш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ", — дейилади изоҳда.

Мавзуга оид