Сенинг юзинг – сенинг паролинг: iPhone X учун FaceID рекламаси тақдим қилинди
Бармоқлар излари эндиликда ўтган аср. Энди инсон юзи ахборотга кириш учун восита ҳисобланади. Apple ўзининг YouTube-каналида iPhone X учун FaceID функциясининг янги рекламасини тақдим қилди.
Фойдаланувчилар реклама жуда қизиқарли ва ўзига жалб қилувчи чиққанини, ҳаттоки баъзилар уни бир неча марта такрор кўришганини таъкидлашган. Уларнинг маълум қилишича, бу реклама бошқаларига ўхшамайди: унда махсус эффектлар ва экшен саҳналар йўқ, бироқ бу уни бошқа рекламалардан ёмонроқ қилмайди.
Ролик сюжети эса қуйидагича: бир эркак саҳнада кўплаб томошабинлар олдида бошловчининг саволларига жавоб беришга уринади. Шунда бошловчи навбатдаги саволида ундан “Сиз эрталаб мобил банкингизга янги парол қўйгансиз. Парол қандай?” деб сўрайди.
Шунда эркак паролни эслашга ҳаракат қилади, уни ҳаяжон тутади, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмайди. Томошабинлар эса бундан ҳайратдалар.
Келинг, интригани сақлаб қолиб, роликнинг қандай тугашини ўзингиз кўринг.
Мавзуга оид
15:10 / 13.12.2024
Онкологик касалликлар давоси ҳақида реклама жойлаштирган МЧЖ жаримага тортилди
09:43 / 14.11.2024
Қонуний ташқи реклама конструкцияси ноқонуний бузилганда бизнес-омбудсманга хабар бериш мумкин
12:28 / 11.11.2024
Тошкентда ноқонуний ташқи рекламаларни олиб ташлаш бўйича рейд ўтказилди
16:06 / 08.11.2024