Light | 07:59 / 13.07.2018
37026
2 дақиқада ўқилади

Яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтинги тузилди

Цюрих /Фото: Dreamstime

Швейцариянинг Цюрих ва Женева шаҳарлари яшаш учун дунёдаги энг қиммат шаҳарлар деб топилди. Бундан UBS AG банки томонидан ўтказилган Prices and Earnings (Нархлар ва даромадлар) тадқиқоти маълумотлари дарак бермоқда.

Рейтингнинг етакчи бешталигидан Осло, Копенгаген ва Нью-Йорк ҳам жой олган. Рўйхатга ҳаммаси бўлиб 77 та шаҳар киритилган.

Тадқиқотга кўра, Цюрихда турар-жой ижарасидан ташқари, минимал товарлар ва хизматлар тўпламини таъминлайдиган ҳар ойлик даромад 4260 долларни ташкил қилади. Женевада бу кўрсаткич 4165 доллар, Нью-Йоркда эса 3673 долларга тенг.

Россиянинг энг йирик шаҳарлари Москва ва Санкт-Петербург 54- ва 51-ўринларни эгаллаган. Россия пойтахтида бир ой яшаш харажатлари 2260 доллар, Петербургда эса 2300 долларни ташкил қилади.

Рейтингдан ўрин олган энг арзон шаҳар Қоҳира бўлган, бу ерда бир ой яшаш учун 1272 доллар зарур бўлади. 

UBS маълумотларига кўра, ўрганилган шаҳарлар ичида энг қиммат овқат Женева ва Цюрихда, энг арзони эса Киев ва Лагосда эканлиги ўрнатилган. Турар-жой ижараси бўйича Ҳонконг ва Нью-Йорк (ойига 4000 доллар) рейтингнинг энг юқори поғоналарини эгаллаган.

Бундан ташқари, тадқиқотчилар бирор шаҳарда яшовчи одам “Биг-Мак” ва iPhone сотиб олиши учун қанча вақт ишлаши кераклигини кўрсатувчи “Биг-Мак” ва “iPhone” индексларини ҳам тақдим қилишган.

“Биг-Мак индекси”га Ҳонконг, Тайбэй ва Токио 12 дақиқа вақт билан етакчилик қилмоқда, яъни бу шаҳарларда яшовчи одамларга бир дона “Биг-Мак” сотиб олиш 12 дақиқа ишлаш керак бўлади. 

iPhone’нинг охирги моделини сотиб олиш учун Москвада яшовчи одам кунига 8 соатдан 7,5 ҳафта ишлашига тўғри келар экан. Бу борадаги етакчи шаҳарлар эса Цюрих (38,2 соат), Женева (47,5 соат) ва Нью-Йорк (54 соатдан кўпроқ) бўлди.

Мавзуга оид