Ўзбекистон | 19:59 / 13.07.2018
85907
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими тасдиқланди
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов ўрнига шу пайтгача Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 июль куни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Туробжон Жўраев лавозимдан озод этилганди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида ишлаб келган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар берилган эди.