Спорт | 20:30 / 15.07.2018
10721
2 дақиқада ўқилади

Мэнни Пакьяо 8 та вазн тоифасида чемпион бўлган ягона боксчига айланди

Фото: LAI SENG SIN / X03855

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо аргентиналик Лукас Матиссе билан жангда рақибини нокаут билан мағлуб эта олди. Шу ғалаба эвазига Пакьяо WBA чемпионлик камарини қўлга киритди.

“Пэкмен” рақибини 7-раундда нокаутга учратди. Бу унинг 9 йил ичидаги илк нокаути бўлди.

Шу ғалабадан кейин 39 ёшли филиппинлик боксчи 8 та вазн тоифасида чемпионлик унвонини қўлга кирита олган ягона боксчига айланди. У охирги жангини жорий жанги каби 66,68 кг гача вазн тоифасида ўтказган. 

У қуйидаги вазн тоифаларида чемпион бўлган: энг енгил (WBC, 1998–1999), 2-енгил (IBF, 2001–2003), ярим енгил (The Ring, 2003–2005), 2-ярим енгил (WBC, 2008; The Ring, 2008), енгил (WBC, 2008–2009), 1-ярим ўрта (The Ring; IBO 2009–2010), ярим ўрта  (WBO, 2009–2012, 2014–2015, 2016–2017; WBA, 2018) ва 1-ўрта (WBC, 2010–2011). 

Пакьяо ўз фаолияти давомида 60 та жангда ғалаба қозонган, 7 тасида ютқазган ва 2 тасини дуранг билан якунлаган.

Мавзуга оид