Иқтисодиёт | 14:15 / 20.07.2018
27347
2 дақиқада ўқилади

Сўм МДҲ давлатлари валюталари орасида ўсиш бўйича етакчига айланди

Фото: KUN.UZ

Ўтган ҳафтада сўм МДҲ мамлакатлари валюталари орасида ўсиш суръати бўйича етакчига айланиб, долларга нисбатан 4,76%га мустаҳкамланди. Валютанинг айирбошлаш курси Марказий банкнинг кучли таъсири остида бўлишига қарамай, ўсиш учун сабаблар етарлича, деб ҳисоблайди «Альпари» таҳлил департаменти директори ўринбосари Наталья Мильчакова.

Ўзбекистон валютасидан ташқари, Беларусь рубли ва Россия рубли ҳам долларга нисбатан қимматлашди - мос равишда 1,28% ва 1,2%.

Нефтга нархларнинг тушиб кетиши Россия рубли курсига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. 

Молдова лейи, Грузия лариси, Украина гривнаси, Арманистон драми долларга нисбатан қимматлаган (0,15−0,55%га). Озарбойжон манати нейтрал даражада қолди.

Қозоғистон тенгеси пасайиш бўйича етакчига айланди. Тенге курсига нефтга нархларнинг тушиб кетиши салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Душанба, 9 июль куни Қозоғистон Миллий банки фоиз ставкасининг янги пасайтирилишидан бош тортди, бу Қозоғистон валютаси “қулашини” бироз ушлаб қолган.

Қирғизистон соми ҳам долларга нисбатан арзонлашди (0,19%). Бунга, катта эҳтимол билан, мамлакатдаги сиёсий инқироз ва эҳтимолий дефолт ҳақидаги миш-мишлар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Тожикистон сомонийси долларга нисбатан атиги 0,04%га арзонлади.

 

Мавзуга оид