Ўзбекистон | 15:20 / 22.07.2018
28051
2 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири абитуриентларга маслаҳат берди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Халқаро пресс-клубда 21 июль куни «Қабул - 2018: Шаффофлик, ҳалоллик, адолат мезонлари ва инновацион ёндашувлар» мавзусида бўлиб ўтган сессияда олий ўқув юртларига қабул жараёни ва тест имтиҳонларига тайёргарлик ишлари ҳамда долзарб муҳим масалалар ва муаммоли вазиятлар таҳлил қилинди. 

Сессия сўнгида олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов шундай маслаҳат берди: «Азиз абитуриентлар, тестга яхши кайфият билан келиш керак. Юқори балл оламан деган ният билан келинг. Ҳаяжонланиб биладиган билимингизни ҳам унутиб юборманг. Ҳатто, ички ҳис-туйғуларингиз ҳам сиқилган бўлиши керак эмас. 

Шунингдек, ўзингиз учун бирор тактикани ишлаб чиқинг. Масалан, партага ўтириш биланоқ, кайфиятни кўтариш учун энг осон саволларингизни, биладиган саволларингизни ечишни бошлаш керак. Аввало, осон саволларнинг жавобини топиб олиб, кейин мураккабларига ўтсангиз бўлади».

Бундан аввалроқ Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ректорларининг абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаати эълон қилинганди.

Мавзуга оид