Жамият | 13:19 / 23.07.2018
11882
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қарийб 15 минг долларни ўғирлаганлар қўлга олинди

Иллюстратив фото

2017 йил 15 декабр куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи Н.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу куни номаълум шахс унинг уйига эшигини бузиш йўли билан кириб, ётоқхонасидан 14 900 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Катта-ҳаёт маҳалласида яшовчи Д.Т. ва Баҳор маҳалласида яшовчи Д.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Мавзуга оид