Тошкент марказида ўрнатилган соатли минора 11 сентябрь қурбонларига бағишланган ёдгорликнинг нусхаси бўлиб чиқди
Тошкент ҳокимлиги шаҳар марказида соатли минора ўрнатди, у АҚШда 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар қурбонларига бағишланган ёдгорликнинг аниқ нусхаси бўлиб чиқди.
Бунга пойтахт аҳолисининг ўзи ижтимоий тармоқларда эътибор қаратди, улар АҚШнинг Самервилл шаҳрида ўрнатилган ёдгорлик тасвирланган суратларни жойлаштирди. Ёдгорлик ўтган йил сентябрь ойида ўрнатилган. Соатлар остида ҳалок бўлган одамлар номи қайд этилган тахтача бор, у осмонўпар бинолардан бирининг шаклига ўхшаш.
Соатнинг ўзбекча нусхаси Америкадагиси билан бутунлай мос тушади, ҳатто инглиз тилидаги «Ёдга олиш вақти» ёзуви ҳам қолдирилган.
Kun.uz манбалари хабарига кўра, минора демонтаж қилинган.
Думал пройду мимо этой темы и не буду "хайпиться". Но нет, это была последняя капля, т.к. бомбит внутри от этой всей...
Posted by Vitaliy Khalzunov on Monday, July 23, 2018
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024