Жамият | 19:20 / 26.07.2018
7970
1 дақиқада ўқилади

Чимёнда «Камаз» ҳайдовчиси машина бошқарувини йўқотиши оқибатида ҳалок бўлди

25 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшаган Б.Д. бошқарувидаги «Камаз» русумли юк автомашинани «Чимён» МФЙда жойлашган арчазор тоғидан пастга ҳайдаб тушаётганида бошқарувини эплай олмай шу ердаги сойга тушиб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Рўй берган воқеа оқибатида юк автомашинанинг кабина қисмида ёнғин келиб чиқиши натижасида Б.Д. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Мавзуга оид