Жамият | 09:00 / 26.07.2018
6300
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Ekopen: 10 йиллик муваффақият

Фото: Ekopen

Ekopen Ўзбекистон бозоридаги ўн йиллик фаолиятини нишонлади, ютуқлари билан ўртоқлашди ҳамда бренд ривожига ўз ҳиссасини қўшган инсонларни таништирди.

Донишмандлар шундай дейишади: ҳақиқий эркак умри давомида дарахт экиши, ўғил ўстириб, уй қуриши лозим. Уй қурганга яраша эса уни катта, чиройли ва бир оила учун узоқ йиллар хизмат қила оладиган қилиб қуриш керак. Бироқ уйдаги маълум бир нуқсонлар, масалан, сифатсиз дераза ва эшиклар уй эгасининг қулайлик борасидаги орзу-умидларини чиппакга чиқариши мумкин. Ахир бахтли оиланинг келажаги учун сифатдан тежаш мумкинми?

Фото: Ekopen

Мана 10 йилдирки, Ekopen Ўзбекистондаги оилаларга қулайлик улашиб келмоқда. Шу йиллар мобайнида мазкур бренд ўн минглаб оилани қишда совуқдан, жазирамада эса иссиқдан ҳимоя қилиб келмоқда. Уларга на шамол, на ёмғир хавф сола олади. Шунингдек, улар осудаликни сақлай олиши ва бетакрор дизайндаги ўзига хослиги билан ажралиб туради. Қани айтинг-чи, бундай қулайликдан сўнг кимга ғичирлайдиган ёғоч деразалар керак бўлар экан?

Жорий йилда Ekopen Ўзбекистон бозоридаги омадли фаолиятини ўн йиллигини нишонламоқда. Бугун бу бренд дераза ва эшиклар учун ПВХ профилларини ишлаб чиқаришда тан олинган етакчи компаниялардан бири саналиб, нафақат истеъмолчилар, балки ҳамкорларнинг ҳам қалбидан мустаҳкам жой олган. Компания ходимлари – бу 500дан ортиқ ўз ишининг усталари ва хақиқий сифат тарафдорларидир.

Фото: Ekopen

Истеъмолчиларнинг қалбидан жой олиш жуда машаққатли ва мураккаб бўлган. Йиллар ўтиши билан технологиялар ривожланди, бренд ўзгарди, аммо бир нарса ўзгаришсиз қолди. Бу компаниянинг мақсади – яъни маҳсулот ва кўрсатиладиган сервис сифатини тўлиқ таъминлаш.

Ekopen ҳозирда ҳам ўз фалсафасига содиқ қолмоқда: компания замонавий ва экологик ПВХ профилларни Германиянинг таниқли Veka компанияси хом ашёсидан ишлаб чиқармоқда. Бунинг натижасида компания нафақат сифатни таъминламоқда, балки ижтимоий масъулиятни ҳис қилган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

Фото: Ekopen

Ким учундир бу профил шунчаки пластик, Ekopen ҳамкорлари учун эса касбнинг ижодкорлик воситасидир. Цехнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган билимли мутахассислари қалб қўри билан дераза ва эшикларни ясаб, истеъмолчиларга узоқ вақт хизмат қиладиган бренд юзини яратишга хизмат қилмоқда.

Фото: Ekopen

Ўн йиллар мобайнида Ekopen маркаси сезиларли ривожланди. Сўнгги йилларда компания ўз позициясини тубдан ўзгартирди, истеъмолчиларга ўзини янги талқинда намоён қилди ва 2017 йилда ребрендинг ўтказди. Энди Ekopen келажакка йўналган брендга айланди. У истеъмолчи учун нафақат сифатини, индивидиуал хизматни тўлиқ кафолатлайди, балки ҳар бир ҳамкорини қадрлайди, рақобатчиларини ҳурмат қилади.

Бундай ўзгаришлар тез орада натижа берди: Ekopen турли танловлар совриндори бўлди. ADWEEK 2018 — маркетинг ва реклама ҳафталиги доирасида Ekopen «Энг яхши брендинг», «Энг яхши креатив» йўналишлари бўйича олий мукофотга лойиқ кўрилди, шунингдек, «PR» ва видеороликнинг «Крафт» йўналишлари совриндори бўлди.

Фото: Ekopen

World Build Tashkent-2018 кўргазмасида компания ўз ижодий ёндашуви билан ажралиб турди. Ekopen икки қаватли стенд барпо қилди ва стендда классик, барокко, ҳай-тек каби усуллардаги дераза ва эшикларни намойиш этди. Ҳайъат аъзолари унга «Энг яхши корпоратив дизайн» мукофотини берди. Миллий маркетинг маркази томонидан пластик ойналар ва профиллар йўналишида «Йил бренди» соврини берилиши эса компаниянинг юбилейига ҳақиқий совға бўлди.

Фото: Ekopen

Буларнинг барини бирон бир ходим, ҳамкор ва харидорнинг ҳиссасисиз амалга ошириб бўлмасди. Боз устига, бозордаги кенг кўламли ўзгаришларга қарамасдан, инновацияларни ва бизнесдаги инқилобий ечимларини жорий этишга эришишнинг, муваффақиятнинг асосий сири — бу Ekopen'га ишонч билдирган инсонлардир.

Ютуқ соясида қолиб кетишига қарамасдан, ана шу инсонлар Ekopen брендининг инсоний тимсоллари ҳисобланади.

Фото: Ekopen

Акмал Муратов,

Бош директорнинг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари:

 — Фаолиятимнинг бир қисми маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Профиллар ишлаб чиқаришда биз етакчи немислар томонидан ишлаб чиқарилувчи Veka’нинг юқори сифатли хом ашёсидан фойдаланамиз. Ишончимиз комилки, бизнинг деразалар узоқ йиллар хизмат қилиши билан бирга, харидорларни мамнун қилади.

Фото: Ekopen

Борис Флоренцов,

Маҳсулот ва технологияларни ривожлантириш департаменти раҳбари:

— Бизнинг асосий мақсадимиз - истеъмолчининг эҳтиёжини максимал қондиришдир. Бунга эришиш эса осон иш эмас. Ахир, ҳар бир инсон индивидуал. Биз эса уларнинг кўнглига мос келадиган энг яхши маҳсулотни ишлаб чиқаришга ҳаракат қиламиз.

Фото: Ekopen

Нурхон Ардали,

савдо бўлими бошлиғи:

— Мен бу ерда Ekopen’га асос солинган кундан бери фаолият юритаман. Бундай узоқ вақт мобайнида мен қурилиш соҳасида катта ўзгаришларни ва бу соҳада рақобатнинг йилдан-йилга жадаллашаётганига гувоҳи бўлдим. Аммо айнан рақобат туфайли компания ўтган вақт ичида маҳсулот ишлаб чиқариш айланмасини ошириб борди. Узоқ йиллар тиним билмай ишлаш натижасида компания ишончли ходимлар ва мижозларга эга бўлди.

Фото: Ekopen

Камилла Хусаинова,

Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг 2-босқич талабаси:

— Мен Ekopen’нинг янги ходимиман. Компания менинг муваффақиятимга айланди. Ҳали олий ўқув юртида таҳсил олаётган бўлсамда, компания мендаги тажриба орттириш истагини кўра олди ва менга имконият яратиб берилди. «Экопен» ёшлар учун тажриба орттириш ва истиқболли иш ўрнига эга бўлиш имкониятини тақдим қилувчи компаниядир.

Фото: Ekopen

Умид Камилов,

ПВХ дераза ва эшик ишлаб чиқарувчи:

— «Экопен» компанияси билан 10 йилдан бери ҳамкорлик қиламан. Компания бизни, яъни, дераза ва эшик ишлаб чиқарувчиларни тўлақонли ҳамкор сифатида қадрлайди.

Биргаликда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туфайли компания ПВХ дераза профиллари бозорида етакчи ўринларни сақлаб келмоқда ва хусусий бизнесни ривожлантириш билан бирга истеъмолчиларнинг сифат борасидаги истакларини таъминламоқда.

Фото: Ekopen

Шерзод Шобилолов,

истеъмолчи:

— Мен бундан етти йил аввал Ekopen деразаларини харид қилгандим. Сифатидан эса жуда мамнунман. Компаниянинг дераза профиллари 100 фоиз қулайликни таъминлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид