Жамият | 17:50 / 26.07.2018
52141
2 дақиқада ўқилади

Хоразмлик аёл бош прокурорнинг хонасига бостириб кирмоқчи бўлди

Бош прокуратурага шикоят билан келган аёл сабрсизлик қилиб, жавобни кутмаган ва Ўзбекистон Республикаси бош прокурори билан учрашувни талаб қилган.

«Бу аёл бир неча дақиқа аввал Бош прокуратурага шикоят билан келди. Унинг шикояти тегишли шахслар томонидан кўриб чиқилаётганига қарамай, у Ўзбекистон бош прокурори билан учрашишни талаб қилди, гарчи ўша куни Бош прокуратура раҳбари фуқароларни қабул қилмаётганди. Кейинчалик у бу аёлни қабул қилди», - дейилади «Ўзбекистон24» телеканали лавҳасида.

Маълумотларга кўра, Тожигул Кенжаева Хоразм вилояти Шовот тумани тиббиёт муассасасида ишга тиклаш ҳақидаги масала билан мурожаат қилган.

Шу билан бирга, текширув давомида у меҳнат қонунчилигини мунтазам равишда бузиб келгани аниқланди. Бундан ташқари, сўнгги икки йил давомида лаборант сифатида ишлаб, у фуқароларга RW бўйича 4 мингдан ортиқ сохта маълумотномаларни тақдим этган.

Бош прокурор вазиятни аниқлаштириш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш ва Хоразм вилоятида барча маълумотларни жойида текшириш ҳақида кўрсатма берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Тожигул Кенжаева тиббий хизмат кўрсатиш ва меҳнат қонунчилиги қоидаларини ҳақиқатдан ҳам бузганлигини аниқладилар.

«Афсуски, баъзи одамлар прокурорлар барча муаммоларни уларнинг фойдасига ҳал қилиб бериши керак, деб ҳисоблашади, бироқ улар ҳамма нарса қонун доирасида амалга оширилишини унутишади», - дея таъкидланади лавҳада.

Мавзуга оид