Спорт | 09:40 / 28.07.2018
5489
2 дақиқада ўқилади

«Локомотив» қаторасига иккинчи марта Россия суперкубоги учун ўйинни бой берди

Фото Александр ФЕДОРОВ, "СЭ"

Қуйи Новгород шаҳрида Россия суперкубоги учун бўлиб ўтган баҳсда  «Локомотив» ва ЦСКА жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.

Москванинг икки жамоаси ўртасида кечган ўйин тақдирини 106-дақиқада ҳарбийлар яримҳимоячиси Хетаг Хосонов томонидан киритилган гол ҳал қилди.

Шу тариқа, ЦСКА 7-марта Россия суперкубогини қўлга киритиб, бу борадаги яққол рекордини янада мустаҳкамлади. Бу – москваликлар бош мураббийи Виктор Гончаренконинг Россияда қўлга киритган илк соврини бўлди. У аввалроқ ЦСКАга икки марта Россия чемпионатининг кумуш медалларини олиб берганди.

«Локомотив» эса қаторасига иккинчи йил суперкубок баҳсини бой бермоқда. Ўтган йили «темирйўлчилар» «Спартак»га қарши кечган баҳсда ҳам кубокдан маҳрум бўлишганди.

Қайд этиш жоиз, ўйинда ўзбекистонлик Виталий Денисов «Локомотив» захирасида қолдирилди.

27 июль. Россия суперкубоги - 2018
Локомотив – ЦСКА 0:1

Гол: 0:1 – 106 Хосонов.
Локомотив – Гильерме, Рибус, Кверквелия, Чорлука (Идову, 90), Игнатьев, Фернандеш (Жемалетдинов, 70), Баринов, Миранчук, Миранчук, Денисов (Тарасов, 105), Эдер (Фарфан, 90).
ЦСКА – Акинфеев, Набабкин (Хосонов, 67), Чернов, Фернандес, Родриго Бекао, Загоев (Шенников, 13), Бистрович, Ефремов (Бийол, 81), Магнуссон, Витиньо (Жамалетдинов, 117), Чалов.
Огоҳлантириш: Бистрович (57), Чернов (66).
Четлатиш: Кверквелия (113).

Энг сўнгги футбол янгиликларни Tribuna.uz'нинг Telegram-каналида кузатиб боринг.

Мавзуга оид