Жаҳон | 00:46 / 29.07.2018
5719
1 дақиқада ўқилади

Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон Бельгияга қайта олди

Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемоннинг Испанияга топширилиши иши ёпилгандан сўнг у Германияни тарк эта олди. Бу ҳақда Bel-RTL радиостанцияси маълум қилди.  

Таъкидланишича, Пучдемонга Германияни тарк этишга рухсат берилгач, у 2017 йил октябрда Каталония мустақиллигини эълон қилишга муваффақиятсиз уринишдан кейин сиёсий бошпана олган Бельгияга қайтди.

Пучдемон Гамбургдан Брюсселга учиб кетган. Бельгияда уни сафдошлари, жумладан Бельгияга ушбу муносабат билан келган, Каталониянинг янги раҳбари Ким Торра кутиб олган.

Пучдемон Бельгияга келгач, журналистларга Каталония мустақиллиги бўйича халқ истаги учун курашни ва Испанияда ноқонуний қамоққа олинган каталониялик сиёсатчиларни озод қилиш бўйича ишни давом эттиришини маълум қилган.

Мавзуга оид