Спорт | 01:54 / 30.07.2018
9215
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Тошкент дербисидаги энг ёрқин суратлар

Суперлига 19-турида «Локомотив»  ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйинда дастлаб «Бунёдкор» ҳисобни очганди - 31-дақиқада Хуршид Ғиёсов жамоасини олдинга бошлади. Аммо бўлим якунланиши арафасида Сардор Мирзаев ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса Анзур Исмоилов ва Сардор Рашидов биттадан гол уриб, «темирйўлчилар» жамоаси ғалабасини таъминлади.

Эндиликда турнир жадвалида «Локомотив» 35 очко билан учинчи ўринда, «Бунёдкор» эса 36 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

Қуйида эътиборингизга Tribuna.uz сайти томонидан олинган Тошкент дербисидаги энг ёрқин суратларни тақдим этамиз. 

Мавзуга оид