Ўзбекистон | 23:23 / 31.07.2018
28484
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

Бугун, 31 июль куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали мажлислар залида вилоят имом-хатибларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур қатнашди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган Абдуллаев Убайдулло ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Тошлоқ тумани “Абу Ҳанифа” масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Қодиров Салимжон Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди.

Мавзуга оид