Спорт | 00:06 / 31.07.2018
8132
1 дақиқада ўқилади

Сервер Жепаров Қозоғистон клубига ўтди

Ўзбекистон терма жамоасининг 35 ёшли яримҳимяочиси расман Қозоғистоннинг «Жетису» клуби футболчисига айланди.

Қозоғистон клуби билан шартнома имзолагани ҳақида футболчининг ўзи Sports.kz’га маълум қилган.

Ҳужумкор ҳавбек Сервер Жепаров 9 карра Ўзбекистон чемпиони (6 марта «Пахтакор» билан, 2 марта «Бунёдкор» билан, 1 марта «Локомотив» билан),

Жанубий Корея чемпиони («Сеул» билан), Саудия Арабистони чемпиони («Аш-Шабоб» билан) ҳисобланади. 

2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида футболчи 126 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга муваффақ бўлган. Сўнгги

пайтларда у Эрон чемпионатида Теҳроннинг «Истиқлол», сўнгра Исфаҳоннинг «Сипоҳон» клубларида ўйнаётган эди. 

Мавзуга оид