Жамият | 14:51 / 31.07.2018
161778
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Юздаги пигмeнт доғлар – самарали ечим мавжуд!

Фото: Биокон

Пигмент доғлари бу инсон танасида тўқлашган доғ ёки тангачалар кўринишидаги тери қисмларидир. Меланин пигментини биз соч, тери, кўзнинг шаффоф қавати ва бошқа тўқималарида кўришимиз мумкин. Гиперпигментация эса кўп миқдордаги холлар, сепкиллар ва кенг ёйилган малларанг катта доғлар кўринишида юзага келади. Кўпинча аёллар бу каби пигмент доғларидан халос бўлишни исташади. Аммо бу пигмент доғлар нафақат аёлларда пайдо бўлади, балки улар кучли жинс вакилларини ҳам четлаб ўтмайди. Силлиқ ва кўркам ҳуснга доғларнинг соя солиши жуда ҳам ачинарли ҳолат. Халқ табобати адабиётларига кўра, бу каби доғлар қуёшнинг ултрабинафша нурланиши таъсирида пайдо бўлиши аниқланган. Аммо замонавий тиббиёт тадқиқотлари жараёнида гиперпигментациянинг ултрабинафша нурларидан ташқари айрим сабаблари ҳам аниқланган.

Фото: Биокон

Пигмент доғлари пайдо бўлишининг сабаблари

Терининг ранги учта пигментнинг уйғунлигига боғлиқ: каротин, меланин ва гемоглобин. Каротин терига сарғиш ранг беради. Гемоглобин пушти ранг учун масъулдир. Шунинг учун ҳам, гемоглобин даражаси юқори бўлган инсонларнинг ёноқлари қизғиш тусда бўлади. Агар гемоглобин даражаси паст бўлса, юз ва танадаги тери ранги оқиш тусда бўлади. Меланин – тўқ (малларанг) пигмент ҳисобланади ва тери рангига масъул пигментдир. Қайси рангда туғилишингиз меланин миқдорига боғлиқ.

Пигментларнинг танада пайдо бўлиши ҳақидаги фактлар

Ултрабинафша. Қуёш нури орқали танага тушган табиий ултрабинафша нурлари соларияга ташриф буюриш натижасида олинган сунъий ултрабинафша нурлари билан бир хилда зарарли ҳисобланади.

Гормонал етишмовчилик. Аёлларда гармонал мувозанатни бузилиши ҳомиладорлик ва туғруқдан сўнг кўкрак сути билан озиқлантириш даврида, оғиз контрацептивларини қабул қилиш ва менопоз натижасида содир бўлади. Гормонал номутаносибликнинг яна бир сабабларидан бири қалқонсимон безнинг бузилиши бўлиши мумкин.

Ички органлар касалликлари. Овқат ҳазм қилиш тизими ва жигар дисфункцияси одатда терига акс этади. Бурун-лаб учбурчак ичидаги пигмент доғлар (чин ёки юқори лаб устида) ошқозон, ошқозон ости бези ёки қизилўнгач билан боғлиқ муаммоларни билдиради. Ошқозон-ичак тракти ва жигар касалликлари (гепатит А) муаммосидан ташқари, гиперпигментация сабаби ўт пуфаги касаллиги бўлиши мумкин.

Витаминлар ва минералларнинг етишмаслиги. Фолий кислотаси ва витамин С етишмаслиги терининг гиперпигментациясига сабабчи бўлади.

Тери шикастланиши ва нотўғри парвариш. Ултрабинафша радиациясига тери сезгирлигини ошиши паст сифатли косметика маҳсулотларидан фойдаланиш натижасида келиб чиқади. Кичик жароҳатлар (скрабларни нотўғри ишлатиш, қўпол пилинг, ҳуснбузарларни сиқиш) жароҳат ҳудудларида меланин консентрациясига олиб келиши мумкин.

Генетика. Кўпинча туғма белгилар туғилган пайтдан бошлаб танада мавжуд бўлади. Қизил сочли одамлар кўпроқ фрекелсларга эга бўлади.

Ёш. 40-50 ёшдан сўнг танада сенил пигментли доғлари пайдо бўлади.

Гиперпигментация билан курашиш

Соғлиқ ҳақида ғамхўрлик қилишни касаллик пайдо бўлишидан олдин бошлаш керак. Пигментациядан халос бўлишнинг бир неча турлари мавжуд: уларнинг бири халқ табобати натижаси бўлса, иккинчиси косметик ва тиббий воситалардир. Ҳозирги кунда тери муаммолари бўйича Украина мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган БИОКОН “Белоснежка” креми бугунги кунда Ўзбекистон бозорида ҳам кўпгина инсонларни пигмент доғларидан халос этишга кўмаклашиб келмоқда. Бу препарат аёллар орасида кенг тарқалгани каби, эркаклар ҳам бу воситанинг самарасини ўз тажрибасида синаб кўришмоқда. Бундан ташқари, баъзи пигмент доғлари пайдо бўлишига мойил инсонлар ҳам бу препаратни доғ пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида қўллашмоқда.

 

Фото: Биокон

БИОКОН “Белоснежка” - Терини ёрқинлаштирувчи кундузги крем

Терини ёрқинлаштирувчи ва ҳимоя қилувчи кучли таъсирли кундузги крем тери ёрқинлашувининг замонавий ечимидир. Унинг таркибидаги доривор ўсимликлар ва C витамини терининг тўқ пигменти шакллантиришни олдини олади. Самарали ултра-бинафша фильтрлари (СПФ-20) терини ултра-бинафша нурларидан ҳимоя қилади ва терида ҳар хил тўқ доғлар ва сепкилларнинг пайдо бўлишини олдини олади. Терининг оптик ва ёрдамчи ёритилиши оқ нилуфар, миёри (глйcйрризин) экстракти таъсири туфайли ҳосил бўлади.

Фото: Биокон

Натижаси:

Крем пигментли доғлар ва сепкилларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, терининг рангини бир текисда ёрқинлаштиради ва яхшилайди, терининг эрта қаришини олдини олади.

Фото: Биокон

Ҳозирги ёзги ва қуёшли кунларда жуда қўл келадиган БИОКОН “Белоснежка” маҳсулоти бўйича маълумотни ушбу препаратнинг расмий диллери веб-саҳифасидан ҳам олишингиз ва маҳсулот учун буюртма беришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид