Жамият | 08:16 / 02.08.2018
17407
2 дақиқада ўқилади

Олиб қочилган иккита “Нексия” бир одамнинг уйидан топилди

Иллюстратив фото

Самарқанд шаҳрида шу йил 14 июль куни номаълум шахс “Даҳбеди” МФЙда жойлашган “Шодиёна” савдо мажмуаси олдида қаровсиз қолдирилган Самарқанд туманида яшовчи У.К.га тегишли кул ранг “Нексия” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жомбой туманида яшовчи Ғ.Х. содир этганлиги аниқланиб, унинг яшаш уйидан “Нексия” автомашинаси техник соз ҳолда топилган. 

Шунингдек, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу йил 26 июль куни Самарқанд шаҳри “Шодиёна” савдо мажмуаси олдида қаровсиз қолдирилган фуқаро З.Б.га тегишли бўлган яна бир “Нексия” русумли автомашинасини ҳам Ғ.Х. ҳайдаб қочгани маълум бўлган ва ушбу “Нексия” ҳам унинг яшаш уйидан техник соз ҳолда топилган. 

“Шу ўринда, ўз фуқаролик бурчини бажариб, мазкур ўғирлик юзасидан ички ишлар органлари ходимларига хабар берган юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - дейилади ИИВ хабарида.

Мавзуга оид