Ўзбекистон | 20:08 / 06.08.2018
7830
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонлик аёл Шоҳимардонга бошқа одамнинг паспорти билан ўтмоқчи бўлди

Фото: CA-NEWS

Қирғизистон фуқароси Шоҳимардон анклавига (Ўзбекистон) ўзганинг паспорти билан ўтишга уринди, деб хабар берди Қирғизистон давлат чегара хизмати.

«Ак-Кия» назорат ўтказиш масканида чегарачилар давлат чегарасини бегона паспорт билан кесиб ўтмоқчи бўлган аёлни тўхтатди.

1985 йилда туғилган Г.М. Шоҳимардон анклавига ўтаётиб 1989 йилда туғилган М.М.га тегишли паспортни кўрсатган.

Суриштирув вақтида у қариндошининг паспорти билан ўтмоқчи бўлганини тан олган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг у ҳудудий ИИВ бўлинмасига топширилган.

Мавзуга оид