Жаҳон | 08:57 / 13.08.2018
43410
2 дақиқада ўқилади

F-35’нинг «йиртқич режими»даги парвози видеога олинди

Фото: Видеодан кадр

Нидерландия қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг бешинчи авлоддаги F-35A Lightning II кам пайқалувчи қирувчиси «йиртқич режимида» парвозни амалга оширди. YouTube’да эълон қилинган фотосуратчи Фрэнк Кребаснинг ролигида самолёт ташқи пилонларда тўртта GBU-12 лазерли нишонга олиш бошқарилувчи авиация бомбаси ва иккита AIM-9 Sidewinder инфрақизил нишонга олиш тизимига эга «ҳаво-ҳаво» бошқарилувчи ракетасини олиб ўтган.

Парвоз 2018 йил 26 июлда Калифорниянинг Сьерра-Невада тоғлари узра амалга оширилган. Ҳозирда Нидерландия қирувчиси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Эдвардсдаги базасида жойлашган. Биринчи F-35A Lightning II 2019 йилнинг ноябрь ойида АҚШдан Нидерландияга етказиб берилиши керак. Умуман олганда, қироллик 27та шундай қирувчини олишни режалаштирмоқда.

«Йиртқич режими» билан жиҳозланишда (бошқача қилиб айтганди - «урушнинг учинчи куни»), қурол фақат самолётнинг ичида жойлашиши керак бўлган «кўринмас режим»дан («урушнинг биринчи куни») фарқли ўлароқ, қуролни жойлаштириш қирувчи ташқи томонида амалга оширилади. Тахминларга кўра, ҳарбий зиддият кескинлашгани сари қирувчи деградацияга юз тутади, бу унинг кам пайқалишига салбий таъсир кўрсатади, натижада самолётни максимал қуроллар билан жиҳозлаш мумкин.

Мавзуга оид