Тожикистонда вертолётнинг қалтис қўниши оқибатида беш киши ҳалок бўлди
Тожикистон шарқидаги тоғда вертолётнинг қалтис қўниши оқибатида уч альпинист ва икки нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА Новости республика фавқулодда вазиятлар қўмитасига таяниб.
Ҳалок бўлган альпинистларнинг барчаси Россия фуқаролари эканлиги айтилмоқда.
Йўловчилардан бири — Дмитрий Кумшаев қутқарувчилар билан алоқага чиққан. Унинг сўзларига кўра, ҳалокат юз берган жойни кўрсатиш учун улар ўз буюмларини ёқишган.
Хабарга кўра, Тожикистон миллий гвардиясига тегишли бўлган Ми-8 вертолёти 4,2 минг метр баландликда жойлашган лагердан ҳавога кўтарилиши билан пастга қалтис қўнган. Альпинистлар Исмоил Сомоний чўққисига чиқишганидан сўнг ўз лагерларига қайтаётган бўлишган.
Вертолёт йўловчиларининг аксарияти россияликлар бўлган. Шунингдек, гуруҳда бир нафар белорус ва бир нафар испан бўлгани айтилмоқда.
Ҳодиса сабабларини ўрганиш учун махсус тергов гуруҳи тузилган. Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг билдиришича, ҳодисага кучли шамол ва кўриш имкониятининг ёмонлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
16:57 / 10.12.2024
Top Gear ижодий жамоаси Ўзбекистонда ўз дастурини суратга олди
11:30 / 05.12.2024