Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди
2018 йил 14 август куни Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Уни Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Фазлиддин Муҳиддинов олиб борди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров сўзга чиқди. 2017 йилдан Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Мухаммадаюбхўжа Пўлатович Апақов Уйчи тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, вилоят ҳокимининг шу ҳақдаги қарори сессияда бир овоздан тасдиқланди.
Мухаммадаюбхўжа Апақов билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, Уйчини вилоятдаги етакчи туманлар сафига олиб чиқишга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уйчи тумани ҳокими А.Турдиев, туман прокурори Б.Абдурахимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Р.Усубжонов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Р.Атаханов эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
11:26 / 23.12.2024
Туман ва шаҳарлар ҳокимликларига қўшимча маъмурий ваколатлар берилади
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
20:18 / 30.11.2024