Спорт | 15:20 / 19.08.2018
7758
1 дақиқада ўқилади

Эркин кураш. Ўзбекистоннинг икки вакили ярим финалга чиқди

Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг икки вакили Осиё ўйинларида ярим финалга йўл олди.

74 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Беҳзод Абдураҳмонов чорак финалда эронлик Мустафо Ҳусайнхонига қарши гиламга чиқди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди (2:2, 2:0).

Энди у ярим финалда финал йўлланмаси учун япониялик Юҳи Фужинамига қарши баҳс ўтказади.

Ўзбекистоннинг 97 кг вазн тоифасидаги вакили Магомед Ибрагимов эса чорак финалда ҳиндистонлик Хатри Мавсамни мутлақ устунлик билан мағлубиятга учратди - 8:0 (2:0, 6:0).

Магомед Ибрагимов финал остонасида эронлик Алиризо Кариммашанийга қарши гиламга чиқади.

Бундан аввалроқ 86 кг вазн тоифасида Рашид Қурбонов япониялик Шираи Шотани мағлуб этиб (4:0), чорак финалга йўл олганди. У чорак финалда мўғулистонлик Ордогол Уйтумен билан баҳслашади.

Мавзуга оид