Спорт | 20:46 / 21.08.2018
11365
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик курашчи 40 килолик қўчқорни 510 марта кўтарди

Фото: Instagram/Almatysports

Олма-отада Қурбон ҳайит муносабати билан миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Ҳайит намозидан сўнг бошланган тадбирларда 4,5 мингга яқин киши иштирок этди. Барча хоҳловчилар қўчқор кўтариш, армрестлинг, устунга осилиб чиқиш, ошиқ отиш каби ўйинларда ўзларини синаб кўришди.

Бауржон Абдихайим ва Илёс Жумай 40 килолик қўчқорларни мос равишда 505 ва 510 мартадан кўтаришиб ғолибга айланишди. 

«Мусобақада қатнашайми-йўқми деб узоқ ўйладим. Аммо 505 марталик натижани кўрганимдан сўнг ўз олдимга 510 марта кўтариш мақсадини қўйдим. Мен ҳар доим рақибимдан олдинда бўлишга ҳаракат қиламан, агарда у 600 марта кўтарганида, мен 605 марта кўтарган бўлардим», - деди эркин кураш бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Илёс Жумай.

Мавзуга оид